‘Ҳеч қандай тақиқ йўқ’, ит гўшти фестивали яна бошланди - BBC O'zbek

23.06.2017
Шунча гап-сўзлар ва зиддиятларга қарамай, ит гўшти фестивали Хитойнинг Юйлинь шаҳрида бошланган. Бу йил бекор қилинармиш ёки кичиккина бўлармиш, деган хабарлар ҳам чиппакка чиққан. Ит гўшти йиллик фестивалига, одатда, Гуанси вилояти мезбонлик қилиб келади. Шу йил бошида америкалик фаоллар умидбахш баёнот билан чиқишган. Хитойлик масъуллар қассобларга ит гўшти сотишни тақиқлашганини айтишганди. Аммо уларнинг Би-би-сига айтишларича, уларга ҳеч ким ҳеч нарса демаган. Бундан аввал итларни асраб қолмоқчи бўлган фаоллар ва қассоблар ўртасида тўқнашувлар ҳам кузатилган. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Похожие видео