331. O'zbekiston... HD

02.07.2020
ЎЗБЕКИСТОН Ислом Каримовнинг фармони ила “Ўзбекистон қаҳрамони” бўлган шоир Абдулла Ориповга “бағишлов” Юртим сенга юзландим бугун, Лек юзингни кўрмадим, асло. Дардинг дарё шоирлар нечун, Маддоҳликдан бўлмишлар расво. Улар шеърдан, миллатдан йироқ, Вужуд хароб, қолмаган ори, Кўкрагида олтиндир бироқ, Битилмаган тарихдир бори, Фақат ожиз қаламим маним, Ўзбекистон, Ватаним маним. Юравердинг адолат излаб, Тополмадинг барибир ҳақни, Бугун ёлғон, ўтмишни ўзлаб, Гўр Амирда енгарсан вақтни. Россия, деб Ватаним маним, Олимжонлар югуриб елди, Ғафур Ғулом русни оғайним, Московни-чи, Макка деб билди. Яқин тарих қадамим маним, Ўзбекистон, Ватаним маним. Тарихинг бор, тарихинг йўқдай, Шоҳга қараб ёзилган китоб. Ўз ўзинга отилган ўқдай, Оқ саройда сукунат – хитоб. Кўз боғлагич жодугар-мубҳам, Бир зот босмиш тахтни ўликдай. Не, не сувлар оқди ҳали ҳам, Элнинг қонин эмар зулукдай, Ўшал баттол душманим маним, Ўзбекистон, Ватаним маним. Эрк илмидан агар сўз кетса , Аҳли сарой тошга айланар, Эврил Турон, Шовруқ Бек десам, Дилдаги қон ёшга айланар. Бошим қўйсам саждага нохос Кўзим очдим Жаслиқ –зиндонда. Отам тори узилган бир сўз, Онам сочи қолмиш кулдонда, Ерда қолган, о, таним маним, Ўзбекистон, Ватаним маним. Кўз олдимдан ўтар миршаблар, Кўз-кўз этиб муштин, қуролин. Зулмат бугун кундуз ҳам шаблар, Тополмасман нурнинг чиройин. Америка – сеҳрли диёр, Қучоқ очиб дейди: “Келгин, кел!”. Ўз юртини тарк этиб илк бор, Гуррос гуррос оқиб кетар эл, Колумбда бор аламим маним, Ўзбекистон, Ватаним маним. Кўп дамонгир кўрган бу дунё, Ҳаммасига гувоҳ гўр тоши. Лекин, маккор зулм аҳли аро Жуда ноёб бундай юртбоши. Неча йилким тахту арконни, Босиб ётар юҳо тизлари, Ота қўли етмаган донни, Чошлаб олди унинг қизлари. Қолган-қутган сомоним маним, Ўзбекистон, Ватаним маним. Юҳоларга очганман саваш, Лекин бир бор сўрашим қарздир, Мансабдорга бош эгиб яшаш, Халқим сенга не сабаб фарздир? Ахир сенсан бир бурда нонин, Ўзи емай ҳокимга тутган. Ахир сенсан, анинг ёлғонин, Асалдайин қийналмай ютган, Она халқим, жим-таним маним, Ўзбекистон, Ватаним маним. Бош устингда қиличин тутган, Бегонамас, ўз ранги-оланг. Сарҳад бўйлаб душмандай кутган, Ёғий боланг, лаънати боланг. Чегара не ҳатто уйингда, Ушлаб бердинг туққан инингни, Таҳлика деб билган кунингда, Хаспўшладинг асл динингни, Дўзах бўлган гулшаним маним, Ўзбекистон, Ватаним маним. Сенга бойлик битмишдир-сукут, Қон ютсанг ҳам, ичсанг ҳам шароб. Улуғ Тангри унутдир унут, Топинганинг Ислом ё Шароф. Чора истаб Олий мажлисдан Ҳаволарга учди унларинг, Фармон олиб шайтон- иблисдан, Овоз берар вакил-қулларинг, Куйиб битган ул шаъним маним, Ўзбекистон, Ватаним маним. Моҳтоб қизлар ярим яланғоч, Болдирларда титрар ой нури. Иффатлига очмаслар қучоқ, Садоқатнинг йўқдир ғамхўри. Ёлғон авлод ёлғон онгида, Ўзлигингни кашф айладинг сен. Мустақиллик туғар тонгида, Аро йўлни боз сайладинг сен, Мункиб қолди саманим маним, Ўзбекистон, Ватаним маним. Нотинч асли бу кўҳна олам, Қайда уруш, қайда ал омон. Аммо сенинг кулбангда мотам, Ўз туққанинг ва

Похожие видео