'Ўзбекистонда бизнес яқинда очиқликка чиқади'
Қозоғистоннинг собиқ молия вазири ва таниқли ишбилармон Зейнулла Какимжанов ўзбек иқтисодига доир қатор умидбахш башоратлар қилган. Унинг 365info.kz нашри билан суҳбатда айтишича, бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари орасида айнан Ўзбекистон иқтисодий тараққиётнинг янги босқичига кўтарилиш учун энг яхши имкониятларга эга. Ўзбекистон молия вазирлигининг собиқ мулозими, Остонадаги Овросиё Университети доценти Сапарбой Жубаевнинг айтишича эса, Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотларнинг қанчалик жиддийлиги ҳақида президент сайловларидан кейин хулоса чиқариш мумкин бўлади. Би-би-си Сапарбой Жубаев билан суҳбатлашган ва аввалига Қозоғистон собиқ молия вазирининг Ўзбекистон иқтисодига доир умидбахш башоратлари учун асослар борми, деб сўраган. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.