"Аллоҳ Исм Сифатларда Фарқ Борми"?" Савол-Жавоб (Шайх Соддиқ Самарқандий)

17.12.2016
IxlosOrg: !!ХУШХАБАР!!! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азизлар,Telegram дастурида очилган "Фатволар" каналимиз орқали саҳифамизда берилаётган савол-жавобларни кузатиб бориш ва истаган саволингизга жавоб олиш имкониятига эгасиз. Бунинг учун каналимизга қуйидаги боғич орқали аъзо бўлишингиз керак: https://telegram.me/FatvoIxlosOrg Саволларингизни @IxlosOrgFatvolar га юборинг. Унутмайлик, билмаслик ҳам бир дард ва унинг давоси уламолардан сўрашдир. Илова: шахсий саволларнинг жавоби каналга қўйилмайди, савол сўраган шахснинг ўзигагина юборилади. Муайян мазҳабга эргашиш жоизми? http://ixlos.org/?p=5017 Савол: Ассалому алайкум. Уммат ихтилофлашаётган мазҳаб масаласида сўрамоқчи эдим. Бир мазҳабга эргашиш жоизми ёки бемазҳаб бўлиб юриш ҳаққа яқинми? Агар мазҳабга эргашмасак фиқҳни қаердан ўрганамиз? Агар эргашсак кўр-кўрона тақлид қилган бўлиб қолмаймизми? Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин! Муайян мазҳабга эргашиш тўғрисидаги тўғри фикр шуки, фақат шу мазҳабга таассуб қилмаслик ва далил қўллаб-қувватлаган рожиҳ фикрни ҳеч иккиланмасдан устун деб билиш шарти билан муайян мазҳабга эргашиш жоиздир. Юқори илмий савияга эришган тадқиқотчи олим зиммасидаги фарз-вазифа ижтиҳод, авом кишиларнинг вазифаси эса олимларга тақлид қилиш. Тақлидчимиз дея, қаршисида зид далил бўлмаган саҳиҳ далилни четлаб ўтиш жоиз бўлмаганидек, кўр-кўрона тақлидни йўқотиш даъвоси остида фуқаҳолар меросидан юз ўгириш ҳам дуруст эмас. Саудия илмий изланишлар ва фатво доимий қўмитасининг фатвосида бу борада етарли жавоб айтилган. Биз ушбу фатвонинг матнини келтиришни мақсадга мувофиқ деб топдик. Фатво матни қуйидагича: “Савол: ҳар қандай ҳолат ва вақтда ҳам тўрт мазҳабдан чиқмаслик ва уларнинг сўзларига эргашиш ҳукми нима? Жавоб: Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли-оиласига ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин! Биринчидан: бу тўрт мазҳаб тўрт имомга, яъни имом Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеий ҳамда имом Аҳмадларга нисбат берилади. Масалан, ҳанафий мазҳаби Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга мансуб ва ҳоказо… Иккинчидан: бу имомлар ўз фиқларини Қуръон ва ҳадисдан ижтиҳод қилиб олганлар. Мужтаҳид тўғри топган бўлса иккита савоб, яъни ижтиҳодига бир, тўғри топганига яна бир савоб олади. Агар хато қилган бўлса, қилган ижтиҳодига савоб олади ва хатоси учун маъзур тутилади. Учинчидан: Қуръон ва суннатдан мустақил ҳукм олишга қодир бўлган инсон ўзидан олдинги олимлардек Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олади ва бундай инсон ўзи нотўғри деб эътиқод қилган масаласида бошқага тақлид қилмайди, балки ўзи ҳақ деб билганини олади. Мужтаҳид ечимини топишга ожиз қолган масалаларида бошқа мужтаҳид уламоларга тақлид қилиши ҳам жоиз. Тўртинчидан: Қуръон ва ҳадисдан мустақил ҳукм олишга кучи етмаган киши қалби таскин топадиган бир олимга тақлид қилади. Агар қалби таскин топмаса, таскин топгунига қадар сўраб ўрганади. Бешинчидан: юқ

Похожие видео