Netflix'нинг Туркманистонни эслатадиган “экшн” фильмида диктатор лавозимидан четлатилади HD
Бюджети 150 миллион долларлик “Олти шарпа” фильмида америкалик техно-миллиардер қандай қилиб тўқима мамлакат Тургистонга унинг ёвуз диктаторини ағдариб ташлаб, демократия олиб келмоқчи бўлгани ҳақида ҳикоя қилинади. Афтидан, Туркманистон билан унинг авторитар раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов Американинг ўта серхаражат фильмини яратишга илҳомлантирган кўринади. Тўқима Тургистон билан Бердимуҳамедов Туркманистони ўртасида яна кўплаб ўхшашликлар бор. Мультимедиа маҳсулотлари тайёрловчи машҳур Netflix компанияси 13 декабрда обуначилари ҳукмига тақдим этган “экшн” жанридаги триллер Туркманистон ва унинг амалдаги мустабид ҳукмдоридан илҳомлангандек туюлади. Тўқима Тургистон давлат рамзлари Туркманистонникига ҳайратланарли тарзда ўхшаш бўлса, унинг аҳолиси туркманча гаплашади, исмлари ҳам – туркманча.