Оталар сўзи-ақлнинг кўзи почтасидан | Otalar so'zi-aqlning ko'zi pochtasidan HD
"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи почтасидан" кўрсатуви "Маҳалла" телеканали Бу оламдан инсон гўзалликларини сифатловчи омиллар жуда кўп. Ширин сўзлилик, хуш муомила бўлишлик, сабрли бўлишдир. Энг аввало мана шу сифатлар бу дунёнинг энг қийин чиғириқларидан ўтишда энг катта ёрдамчи ҳисобланади. Бугун ҳам сизлардан келган мактубларни Тўхтамурод ота билан ўқиймиз ва уларга Тўхтамурод ота ўз фикрларини билдириб жавоб қайтарадилар. Тўхтамурод ота: Сизлардан бери дийдорлашиш, сизлар билан баҳслашиш биз учун жуда таъсирли. Шуни эътироф этиш керакки Ўзбекистон ерларининг барча ҳудудларида қўли очиқ юртдошларимиздан табаррук оталаримиздан қолган беқиёс анъаналар асосида кўпдан кўп савобли тадбирлар адо этилди. Халқимиз кўнглини кўтарган мана шундай тадбирлардан бири саховатпешалик бўлди. Донишмандлар сахий инсонларни бошқа инсонлардан фарқлаш мақсадида инсонларни тўрт тоифага ажратишган экан. Биринчи тоифа, Очкўзлар, улар ўзи ҳам емайди ва ўзгаларга ҳам едирмайди. Иккинчи тоифа, Хасислар, улар ўзлари ейди лекин бошқаларга едирмайди, учинчи тоифа Олийжаноблар, улар улар ўзлари ҳам ейди ва бошқаларга ҳам едиради, тўртўнчи тоифа, Сахийлар, улар ўзлари емайди ва бошқаларга едиради. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz