ХАДИС ЎРГАНИШ | HADISGA MUROJAAT QILISH YO'LI HD

25.12.2017
Ҳадис Муҳаддислар орасида бир неча лафзлар ишлатилиб, уларнинг маъноларини аниқламоқ лозим. Булар ҳадис, хабар, асар ва Суннатдир. Булар умумий атамалардир. Матн, санад, иснод, муснад каби сўзлар ҳадиснинг лафзлари ва ривоятларида қўлланадиган сўзлардир. Муҳаддис, ҳофиз, ҳужжат ва ҳоким ривоят қилувчиларда қўлланадиган сўзлардир. Бу лафзларнинг ҳадис истилоҳида қандай қўлланиши қуйидагича: 1. Ҳадис: Росулуллоҳ ﷺга боғлиқ бўлган сўз, иш, сукут ёки яратилиш сифати, яъни Росулуллоҳ ﷺ баланд ҳам, паст бўйли ҳам бўлмаган, деган қиёфасига тааллуқли сифат, ёхуд ахлоқий сифат, яъни Росулуллоҳ ﷺ бировга ҳеч қачон хунук муомалада бўлмагани каби ахлоқий сифатларни ифодалайди. Хабар ва Суннат сўзлари ҳам ҳадис сўзига синоним сифатида бир хил маънода қўлланади. Демак, ҳадис, хабар, Суннат бир маънодадир. Асар эса саҳобаларга бориб тақалган ҳадисдир. 2. Матн: Матн деб санаднинг ғоясини етказувчи сўзга айтилади. Санад эса матнга олиб борадиган йўл, яъни матнга олиб борувчи кишилардир. Иснод дегани ҳадисни айтувчисига боғланишдир. Муснад гарчи мавқуф бўлса-да, унинг аввалидан то охиригача қадар санади боғланган ҳадисдир. Саҳобалар ривояти жамланган китобни ҳам муснад дейилади. Муснид ҳадисни исноди билан ривоят қилган шахсни англатади. 3. Муҳаддис: Ҳадисни пухта ўрганган ва унинг ривоят ва билимларига қаттиқ аҳамият берган кишидир. Ҳофиз эса юз минг ҳадисни матни ва санади билан ёдлаган одам, гарчи у ҳар хил йўл ва ўзига яраша фаҳм билан ёдлаган бўлса ҳам. Ҳужжат эса уч юз минг ҳадисдан пухта хабардор бўлган киши. Ҳоким эса Суннатдан пухта хабари бор шахсдир. https://t.me/joinchat/AAAAAEqjVA7oWoz_N1ULsw https://twitter.com/Mahmud_officiaI https://www.facebook.com/mahmud.officiall https://www.instagram.com/mahmud_officiall/ https://www.youtube.com/MahmudAbdulmomin

Похожие видео