"Партияни қўйинг, ўзингизни ўйланг!" - янги тузилаётган партия фаоллари босимдан шикоят қилмоқда HD

05.12.2020
1 декабрь куни Адлия вазирлиги “Халқ манфаатлари” сиёсий партияси ташкилий қўмитасининг партия таъсис қурултойини ўтказиш тўғрисидаги хабарномасини расман қабул қилди. Таъсис қурултойи 28 январга режалаштирилди. Яна бир янги партия – “Ҳақиқат ва Тараққиёт”нинг ташкилий қўмитаси йиғилиши 15 декабргача ўтказилиши кутилмоқда. Айни пайтда баъзи вилоятларда бу партияларга хайрихоҳларга ички ишлар ходимлари босим ўтказишни бошлагани ҳақида хабарлар келмоқда. “Ҳақиқат ва Тараққиёт”га хайрихоҳ сирдарёлик блогер 28 ноябрда Гулистон шаҳар ИИБда 5 соат ушлаб турилди. “Халқ манфаатлари” партияси ташкилий қўмитаси ўзининг 28 ноябрдаги йиғилишини кўчада ўтказишга мажбур бўлди. Сирдарёлик блогер, 4 фарзанднинг отаси, олий маълумотли муҳандис, 47 яшар Хайрулло Қиличев 28 ноябрда Гулистон шаҳар ИИБ биносида ушлаб турилгани тўғрисида 1 декабрда Озодликка “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси ташкилий қўмитаси аъзоси, журналист Бахтиёр Карим хабар қилди. 5 соатга чўзилган "суҳбат" Хайрулло Қиличев 1 декабрда Озодликка уни 28 ноябрь куни эрталаб соат 10.10 дан 15.30 гача ИИБ биносининг қайси қаватидаги қайси хонасида ушлаб туришганини, кимлар “суҳбат” ўтказганини айтиб берди. Қиличевнинг айтишича, уни ИИБнинг Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими бошлиғи ва ходимлари ушлаб турган.

Похожие видео