Рамазон муборак

21.04.2022
Инсон рўза ойига хурсандчилик билан кирмоғи ва унга етишгани учун Жаноби Ҳақга шукроналар қилиб, севинмоғи лозимдир! Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Эй барча мақтовларга лойиқ бўлган Меҳрибон Роббим! Биз сўрамасак ҳам бизларни иймон ва ислом неъмати билан мунъим этдинг. Сенга ўзинг билганинг, ўзинг рози бўлганинг ададча ҳамд-сано бўлсин! Бизларни Рамазонга етказдинг, бизлар шояд тақводор бўлиб сенга яна ҳам яқинроқ бўлишимиз учун! Ва бу муждаларни бизларга етказган Расули Ҳабибингга чексиз салавот ва саломлар бўлсин! Сизнинг хасратингиз ила тушдим чўлларга, Сўрадим сизни, сизсиз очилган гуллардан, Шафоатингиз даводир барча кўнгилларга, Сизни жуда соғиндим Ё Расулаллоҳ! Соғиндим соғиндим, кел денг келайин, Келиб тупроғингизга юзим сурайин, Шафоат қилинг бизни Ё Расулаллоҳ, Йилларча йиғладим, энди кулайин!

Похожие видео

Показать еще