Хайрли тонг

23.11.2020
​Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатух, хайрли тонг азизларим! Янги бошланаётган иш ҳафтаси сизга омадли, барокатли ва энг муҳими саодатли онларга тўлиқ бўлсин! Ташқарида совуқ қиш, қалбларингизда эса мудом ёшариш фасли-баҳор бўлсин! Ўзбек деганда тушуниладиган соф меҳр, бағрикенглик, ҳалоллик шу миллат аъзосиман деган ҳар бир киши қалбини тарк этмасин! Ота-оналаримизга, жигар-жонларимизга ўртадаги оқибатимиз йўқолмасин! Қўшнилар орасида аҳиллик, бойларимизда саҳийлик, ақли-донишларимизни эса закийлик-асло тарк этмасин! Илоҳим, олимлар кўп-кўп туғилсин, энг ками одамлар, яъни Ҳазрати Одам номига муносиб инсонлар дунё юзини кўраверсин! Ҳуллас, дуога сўзимиз кўп, ижобатни севгувчи Роббимиз- биз учун аслида нима яхшироқ ва хайрлироқ эканлигини билади! Яхшисини, асилини, динимизга манфаатли дуоларимизни ижобат этсин! (Аамийн)

Похожие видео

Показать еще