Oʻsh muslima qizlarga: faqat Oʻshda qolganmi?! Doʻstlar, she'r muallifi Xayrulla Hamidov emas ekan. HD

06.01.2021
Ўш муслима қизларга: фақат Ўшда қолганми?! Дўстлар, шеър муаллифи Хайрулла Ҳамидов эмас экан. Афсуски интернетда ҳамма Хайрулла Ҳамидов шеъри деб ёзибди. Лекин ундоқ эмас экан. 2007 йилги воқеа... Бир киши аёли бошда румол билан бозорга борса, сотувчи ўшликмисиз дебди. Йўқ, Ўш шаҳридан эмасман, ўзбекистонликман деса, ҳаа , Ўшда ҳамма шунақа ҳижоб ўрайдида, деб ҳайратланган экан. Шундан таъсирланиб ёзган шеърлари: Бир шеър ёзай чиқиб кетсин ичимдаги аламим, Ёзмай десам дод солмоқда қўлда туриб қаламим. Англамадим бу нималар, Шайтон куйин чалганми. Исломга хос муслималар фақат Ўшда қолганми? - Ё, Хадича онамиздан мерос қолган у, одат, Бошда рўмол ҳижобини ор деб билади фақат, Хамза ёққан ҳижоблари бир умрга ёнганми, Ислом суйган муслималар ёлғиз Ўшда қолганми, - Ҳавас қилинг бориб синглим Ўшни боққан қизини, Кўрса фақат танмаҳрами кўрар бўйин юзини, Айтинг ёки қолган аёл ўз динидан тонганми, Жаннатларни ҳур меваси ёлғиз Ўшда қолганми. - Аёл номга арзийди у тушурмас номига доғ. Кўтаради эр орини Ўш тоғидан баландроқ. Аравону, Навқотига Аллоҳ назар солганми, Ўзбек деса арзугулик аёл фақат Ўшда қолганми. - Яратганга айтар ёлғиз агар бўлса арзини, Қиёматга қолдирмайди тирик бўлса қарзини, Бажаради беш вақт намоз суннатини, фарзини, Хавас қилинг бориб синглим унинг турмиш тарзини. Устозим деб Исломини таълимини олганми, Ойшалару , Хадичалар фақат Ўшда қолганми. - Нима дейсиз ёздим тўғри Ўш қизига атаб шеър, Ор кўрмаган ойимчалар ортимдан не деса дер, Ҳавас қилдим мусофирда юриб Ойнинг юзига, Таъзимдаман раҳмат дейман Ўшни боққан қизига. @muhammadodiluz

Похожие видео