Ўзбекистон "яширин" қишлоқларини дунёга очмоқда - BBC Uzbek HD

24.05.2019
Ўзбекистон дунёга очилишда давом этмоқда – қаърида бир неча ўн минг йиллик тарихни ўзида яширган қишлоқлари, таъбир жоиз, бутун жаҳонга очилмоқда. Би-би-си Ўзбек Хизмати шу кунларда ЎзЭОАВМА журналистлари билан ҳамкорликда яна бир лойиҳасига якун ясади. Бу икки ижодий гуруҳ ҳамкорликда Қашқадарёдаги сирли ва тарихий қишлоқларни фильмга олиш жараёнини якунлашди. Улар бўлган, тасвирга олган қишлоқлар ўзининг қадимий тарихи, бетакрор меъморчилик маданияти ва ақл бовар қилмас табиий манзаралари билан алоҳида ажралиб туради. Ўзбекистоннинг қанчалик катта сайёҳлик потенциалига эга эканини намоён этади. Ўзбекистон янги президенти Шавкат Мирзиёев бошчилиги остида дунёга очилмоқчи. Ўзининг бор потенциалини ишга солиб, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш орқали мамлакат иқтисоди асосларини турфалаштирмоқчи. Янгидан янги иш ўринларини яратмоқчи, аҳолиси учун янги даромад манбаларини очмоқчи. Бу – Би-би-си Ўзбек Хизмати қисқа вақтнинг ичида ЎзЭОАВМА билан ҳамкорликда қўл урган қатор йирик ижодий лойиҳаларнинг навбатдагиси бўлади. Би-би-си Ўзбек Хизмати яқинда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА ) ўртасида ҳамкорликка доир ўзаро тушуниш меморандуми имзолаган. Меморандумдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда медиа ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон ва дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар юзасидан мунтазам ахборот (видео) алмашиш бўйича қадам-бақадам фаолиятни шакллантириш экани айтилганди. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бунақаси ҳар икки ижодий ҳамкор томон тарихида ҳам бўлмаган. Ўтган бир неча ой мобайнида Би-би-си Ўзбек хизмати журналистлари тайёрлаган лавҳалар деярли ҳар ҳафта Ўзбекистоннинг "Севимли" каналида эфирга узатилмоқда. BBC Ўзбек хизмати яқинда Бобурийлар даврининг энг илғор маликалари ҳақида махсус телевизион дастурларни суратга олиш ишларини ҳам якунлади. Айни дастурларни ЎзЭОАВМА билан биргаликда, бевосита уларнинг иштироки ила ҳамкорликда тайёрлаш режаланган. Жорий пайтда Катта Лангар Қуръони тарихига доир "Катта Лангар сири" ҳужжатли фильми ҳам ЎзЭОАВМА журналистлари билан биргаликда тасвирга олинмоқда. Бу лойиҳа ҳам нафақат ўзбек, балки инглиз тили дохил жаҳоннинг бошқа тилларига ҳам таржима қилинади. Би-Би-си журналистлари муқаддас Рамазон ойи давомида ЎзЭОАВМАнинг "Севимли" канали билан биргаликда маърифий дастурлар устида ҳам ишламоқда. Улар "Севимли"да деярли ҳар куни эфирга узатилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги илғор тадбиркор аёллар ҳақида ҳикоя қилувчи махсус телевизион лавҳаларни суратга олиш жараёни якунланди ва ҳозирда уни эфирга тайёрлаш жараёни кетмоқда. Шу йил кузида Ўзбекистонда ногирон инсонлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи телевизион фильм суратга олиш режаланган. Икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳақида режаларда Би-би-сининг 15 дақиқагача бўлган, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, маданияти ва дунёнинг илғор технологиялари, инглиз тили дарслари ҳамда маърифий мавзуларни ўз ичига олган дастури ҳам Ўзбекистондаги ҳамкор телевизион кан

Похожие видео