"У ишонган партия унга хиёнат қилди!"Қатағон қурбони Жӯра Тӯрабеков қисмати | Millat fidoyilari HD
"Миллат фидойилари" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Ӯтган асрнинг ӯттизинчи йиллари, аниқроғи - 1937-йилда тез-тез такрорланган бир хил манзара - тӯсатдан Жӯра Тӯрабековнинг уйига қиёфаси тошдан-да совуқ кимсалар бостириб киришди. Уйнинг тит-питини чиқариб ташлашди, «душманлик» далилларини излашди. Ва нима воқеа юз берганлигини англаёлмай, титраб-қақшаётган уй бекаси - Сора опани олиб кетишди. «Хайр, болаларим! Сенларни Худога топширдим! Бошларинг тошдан бӯлсин!» Она кӯз ёшларини тиёлмай чиқиб кетар экан, 13 ёшли Комилжон ногоҳ отасининг ишхонасида ишлайдиган котибанинг совуқ сӯзларини эслади: - Отанг йӯқ, энди бу ерда бӯлмайди! Ҳар доим майин-майин сӯзловчи котибанинг бошқача оҳангда сӯзлаши боланинг қулоқларини эмас, юрагини тешиб ӯтди. Отаси туни билан уйига келмагач ва ҳатто сим қоқиб, нега бормаётганлигини айтиб қӯймагач, она-болалар хавотирланиб, Жӯра Тӯрабековнинг ишхонасига сим қоқишганди. Бошга урилган тӯқмоқдек жавобдан телефон қулоғини тутган бола тошдек қотиб қолди, ранги бӯзариб, оёқ-қӯллари бӯшашган она юрагини чангаллади. Тоға: «Мен уларни танимайман, танишни ҳам истамайман» Мен бу воқеани Комил аканинг ӯз оғизларидан эшитганман. Орадан қанча йиллар ӯтган бӯлса-да, у ҳаяжонланарди. Овозининг титрашидан, тез-тез ютинаётганидан бу ҳаяжон эмас, йиллар ӯтса-да, ӯчиб-битмаган жароҳат изтироби эканлигини англаб турардим. Ӯшанда… ӯша машъум кунда эса, Комил ӯзидан икки ёшгина катта опаси Тожинисо билан сочилиб ётган буюмларни, қоғозларни йиғлай-йиғлай йиғиштирар экан, муаллимлари ҳар соатда такрорлайдиган гаплар - Шӯро ҳукуматининг одиллиги, адолатпарварлиги ҳақида ӯйларди. Вале… Эртасига опаси икковини ҳам олиб кетишди. Қӯйлиқдаги мингдан ортиқ бола қамалган ӯйингоҳга элтишганда ҳам Комил муаллимининг гапларига ишонарди. Ҳадемай, опа-укани шахарнинг бошқа томонидаги «тақсимлагич» деб аталган ерга жӯнатишди. У ерда қариндоши борларга хабар беришни ва бу ердан олиб кетишлари зарурлигини, бӯлмаса, бир ҳафтадан сӯнг узоқ-узоқларга жӯнатиб юборишларини уқтиришди. Комил ҳам, Тожинисо ҳам нима қиларларини билишмасди. Тошкентда кимлариям бор? Қариндош-уруғлари шаҳардан икки юз чақирим наридаги Исписор деган ерда бӯлсалар. Отасини, онасини, отасининг ӯртоқларини қамашган бӯлса. Акаларини ҳам қамаб қӯйишибди. Болаларнинг бор умидлари тоғаларидан эди. Тоғалари Тошкентда ӯқийди. Лекин у нега келмаяпти. Балки ҳеч нарсадан хабари йӯкдир? Шунча йил уйларида яшади, дадаси ӯқитди, энди анови суд-прокурор бӯладиган институтда ӯқияпти. Келиб қолар… Унга қандай хабар бериш мумкин? Опа-ука ӯйлаб, ӯйларига етмай туришганида, Ӯзбекистон Комфирқаси раҳбарларидан бирининг онаси неварасини олиб кетиш учун келиб қолди. Опа-ука уни танишарди. Тоғаларига хат ёзиб, онахондан унга етказишни илтимос қилишди. Эртасига яна келган кампир болаларнинг бошини силаб, хӯрсина-хӯрсина сӯзлади: «Болаларим, тоғаларингни қидириб, Шайхонтовурга бордим. У одам эмасакан. Хатларингни ӯқиб кӯриб, мен уларни танимайман, танишни ҳам истамайман», деди. Кампир кӯз ёшларини яшириш