ИХЛОС СУРАСИ - (ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛОВАТИ) 112-СУРА |||| Шайх Мишари Рашид Ал-Афасий [[Mahzun bo'lma]]

11.05.2018
Абу Саид Худрий ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биронтангиз бир кечада Қуръони каримнинг учдан бирини ўқий оласизми?” – деб сўрадилар. – Бунга қандай қилиб кучимиз етади? – дейишди. – “Аллоҳу аҳад, Аллоҳу самад” (яъни, “Ихлос” сураси) Қуръоннинг учдан биридир”, дедилар” (Муттафақун алайҳ). Анас (р.а.) ривоят қилади: “Бир одам (“Ихлос” сурасини назарда тутиб): “Ё Расулуллоҳ, мен шу сурани жуда яхши кўраман”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Уни яхши кўришинг сени жаннатга етаклайди”, дедилар” (Термизий ривояти). Анас (р.а.) ривоят қилади: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасини кунига икки юз маротаба ўқиса, гарданидаги қарздан бошқа эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади” (Термизий ривояти). Анас (р.а.) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: “Кимки ётиб ухламоқчи бўлиб, ўнг томонига қараб ётса, сўнг “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни 100 марта ўқиса, Аллоҳ қиёмат куни унга: “Ўнг тарафдан жаннатга кир” дейди” (Термизий ривояти).

Похожие видео