OzodTa'sir-2018: Бўшатилган бош вазир муовини, ечинтирилган аёл, Диана - мажбурий меҳнат қурбони HD
2018 йил давомида Озодликда ёзилган ўнлаб мақола ўз таъсирини кўрсатди. Бу мақолаларда тилга олинган муаммолар бартараф қилинди, айбдор мулозимлар жазоланди. Фермерларни ғайриинсоний тарзда қийнаб, совуқ сувга тушириб қўйган Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Зойир Мирзаев ишдан олинди Самарқандлик ўқитувчи Диана Еникеева мажбурий меҳнат қурбони бўлганини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тилга олди, айбдорлар жазоланишини айтди Ўғриликда гумонланган аёлни қип-яланғоч ечинтирган Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи Санъат Умаров 6,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Фермерларни калтаклаган Қарши тумани ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ражабов икки йил уй қамоғига ҳукм этилди Фермернинг бурнини уриб синдирган Жиззах вилояти Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи ишдан олинди, устидан жиноят иши қўзғатилди Ходимларини таҳқирлаб, ҳақорат қилган Тўрақўрғон тумани МИБ бошлиғи ишдан олинди Озодликда 2018 йилда ёзилган мақолалар ортидан, Сурхондарёдаги йўл-патрул постлари олиб ташлангани, Тўрткўлдаги интернат болаларига кўрпалари қайтариб берилгани, пахтакор аёллар ғўзапоясиз қолмагани, маҳаллаларга арзон ун тарқатилгани каби хушхабарлар ҳам келган эди.