Олотлик фуқаро: "Президентга раҳматимни етказинг!" Офатдан кейинги Бухоро вилояти HD

07.05.2020
"Ахборот 24" кўрсатуви "Ўзбекистон 24" телеканали 27 апрел куни кузатилган кучли шамол Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл, Жондор туманларида жуда ёмон асорат қолдирди. Бироқ инсон табиат ҳодисаси олдида ожиз бўлсада, унинг оқибатларини бартараф этишни қойил қилади.Аллақачон вилоятда кучли шамол оқибатидан зарарланган бино ва иншоотлар , аҳоли уй жойларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари бошланиб кетган.Қурилиш ва тиклаш ишлари учун зарур барча қурилиш ашёлари келтирилган. Зарур техникалар сафарбар этилган.Гўё қайтадан қурилиш майдонига айланиб кетган.Бу жараёнда одамларнинг якдиллиги, бир бирини қўллаб қувватлаши қўшқанот бўлмоқда. Ҳадемай қисқа фурсатда ҳаммаси ўз ҳолига қайтиши шубҳасиз. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz

Похожие видео