Ўзбекистон: Журналистлар уйини мусодара қарори бошдан ноқонуний эди - адвокат - BBC O'zbek
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Урганч туман маҳкамасининг қарорини бекор қилди. Озодлик радиоси журналисти Шуҳрат Бобожонов ва унинг икки укаси - Қудрат ва Ғайрат Бобожоновларга тегишли уй мусодара этилмайдиган бўлди. Уй билан боғлиқ маҳкама жараёнлари бир йилдан ортиқроққа чўзилган.