Наманган шаҳридаги “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳи | Mo'jizalar makoni HD

28.06.2021
"Мўжизалар макони" кўрсатуви "Ўзбекистон" телеканали “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳ шаҳарнинг Ғирвонсой мавзесида жойлашган. Ҳозирги кунда улкан реконструкция ишлари давом этаётган ушбу маскан зиёратчилар билан ҳамиша гавжум. Ушбу зиёратгоҳ ҳақида турли ривоятлар бор. Баъзилар, мазкур зиёратгоҳ Ислом оламининг турли гўшаларида ва турли йилларда яшаб ўтган ўн бир Аҳмадлар номи билан аталувчи тасаввуф илмининг йирик намоёндалари бўлган шайхлар ҳурмати учун тикланган зиёратгоҳ дейишса, баъзилар фиқҳ ва тариқат аҳли вакили Ўн бир Аҳмад ҳазратларининг қабрлари дейишади. Айтишларича Ўн бир Аҳмад ҳазратларининг зоти шарифлари пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб тақалар экан. Шимолий Фарғона каналининг чап соҳилида, Афсоналар водийси тематик парки билан ёндош сўлим гўшада жойлашга Ўн бир Аҳмад зиёратгоҳ мажмуасида бугун қурилиш ишлари авжида. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz

Похожие видео