Jasur Hamroyev Bollywood yulduzlari bilan to'g'ridan to'g'ri intervyu

16.06.2015
http://www.shov-shuv.uz/ Jasur Hamroyev: intervyusi Болливуд юлдузлари Ўзбекистон ҳақида: Ритик Рошан: “Ўзбекистондаги барча мухлисларимга қалбимдаги бор муҳаббатимни йўллайман! Янги фильмларидан бирида суратга олиниши шарт бўлган жойлардан бири сифатида бетакрор Регистонни танладик! Насиб этса, кўришамиз!” Паринити Чопра: “Ўзбекистонга жуда боргим келади! Ва бу орзуим яқин орада амалга ошишидан умидворман! Сонакши Синха: “Салом, Ўзбекистон! Мени севганларга мен ҳам севгимни юбораман. Худди шундай ришта давом этсин!” Фархан Ахтар: “Ўзбекистондаги барча дўстларимга илиқ саломимни йўллайман! Дўстларим – бу юртингизда мени танийдиган барча инсонлар!” Дипика Падукон: “Ўзбек ва ҳинд халқларини азалий тарих боғлайди. Шунданми, бир-биримизга меҳримиз бошқача. Барча мухлисларимга бахт ва муҳаббат ёр бўлсин! Ўзбекистонга таклиф қилинг, албатта, бораман!” Шаҳид Капур: “Ўзбекистонда фильмларимни севиб томоша қилишларидан жуда хурсандман! Бу гўзал мамлакатга қачондир албатта боришимни юрагим сезади! Шраддха Капур: “Ҳаётимда биринчи марта ўзбек билан гаплашаяпман! Юртингиз одамлари ҳақида илк тасаввурим пайдо бўлди. Гуллаб-яшнаётган Ўзбекистон ҳақида кўп эшитганман. Эшитганларимни реалликка айлантиришнинг бир йўли бор – Ўзбекистонга бориш! Ва буни аллақачон режалаштирганман ҳам! Жеки Шрофф: “Мен ўзбекларни севаман!” (актёр бу сўзларни ўзбек тилида изҳор этди!) Болливуд – ранг-баранг рақслар, дилтортар қўшиқлар, муҳаббат тантанаси! Ҳинд фильмларида ҳиссиётлар, инсон қалбининг кечинмалари, романтика бетакрор тарзда кўрсатилгани учунми, унга бехосдан боғланиб қоламиз. Реал ҳаётдан узилиб, орзулар уммонига ғарқ бўламиз. Балки, Болливуднинг сири шундадир? Насиб этса, кейинги йил ҳам IIFAдан эксклюзив репортаж тайёрлаймиз! Яна учрашгунча! Жасур ҲАМРОЕВ Подпишись на новые видео: http://goo.gl/blefkd Подпишись на Odnoklassniki: http://goo.gl/F7CAzA Подпишись на Google+: http://goo.gl/FuzRyH

Похожие видео