Марҳумлар учун, дунёдан ўтганлар, вафот этганлар учун дуо Marhumlar, dunyodan o'tganlar uchun duo HD
http://bahai.uz/uzl Ё Парвардигорим! Эй Сен гуноҳлардан ўтгувчи, инъомлар ато этгувчи, балоларни бартараф этгувчи Тангрим! Сенга илтижо этурман: ўз жисмоний либосини тарк этиб, руҳий оламга рихлат этганларнинг гуноҳларини мағфират этгин. Ё Тангрим! Уларни гуноҳларидан поклаб, ғуссаларини аритгин, зулматларини эса нур ила ёритгин. Уларни иқбол боғига доҳил айлаб, энг тоза сувлар ила чўмилтиргинким, токи улуғвор юксакликларда Сенинг ҳашаматингни кўрсинлар. Ҳазрати Абдул Баҳо