БМТ: 'Сурияда уруш жинояти содир этилган'
БМТ бош котиби Пан Ги Мун Сурияда катта миқдорда кимёвий қуроллар ишлатилгани аниқланганини айтган. Бирлашган Миллатлар текширув гуруҳининг холис ва мустақил гуруҳи омон қолганлар, шифокор ва шоҳидлар кўрсатмаларига таяниб, атрофдаги ашёлар, тупроқ ҳамда отилган ракета қолдиқларини ўрганиб, заҳарли зарин гази қўлланганини тасдиқлаган.