Амир Темур мақбараси тарихи | Ko'hna manzillar HD

01.02.2021
"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Амир Темур мақбараси Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган. Мақбара қурилиши буюк Сохибқирон Амир Темур томонидан 1404 йилда бошланиб, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган. Мақбара Самарқанднинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, XIV аср охирида Амир Темурнинг набираси Муҳаммад Султон томонидан қурилган мадраса ёнида тикланган. Муҳаммад Султон 1403 йилда Кичик Осиёга бўлган харбий юриш вақтида тўсатдан касалликдан вафот этган. Шаҳзоданинг жасади Самарқандга олиб келиниб, ансамблнинг жануб томонидаги айвони орқасидаги даҳмага дафн қилинади. Сўнг Амир Темур шаҳзодага атаб мақбара қуриш ҳақида фармон беради. Шундан кейин даҳма устига саккизёқли бино қурилади. Амир Темур вафотидан кейин Шоҳруҳ Мирзо Ҳиротни пойтахтга қилиб, ўғли Мирзо Улуғбекни эса Самарқандга ҳоким этиб тайинлайди. Мирзо Улуғбек буюк бобосига ҳурмат юзасидан ушбу саккиз қирралик мақбарани темурийлар авлоди дафн қилинадиган мақбарага айлантиради. Мақбара битгач, Амир Темурнинг маънавий устози Мирсайид Бараканинг жасади шу мақбарага кўчирилади ва Соҳибқироннинг бош томонига дафн этилади. Баъзи ривоятларга қараганда, Амир Темур пирининг оёқ томонига дафн қилинишини васият қилган. Мақбарага Мироншоҳ Мирзо, Шоҳруҳ Мирзо, Шайх Саййид Умар, Мирзо Улуғбек ва Улуғбекнинг гўдаклигида вафот этган икки фарзанди – Абдулла ва Абдураҳмонлар ҳам дафн қилинган. Улуғбек томонидан бинонинг ичи янгидан безатилди, мақбара саҳнига дахмалар қўйилиб, атрофига нафис мармар тошдан панжара қилинди. Мақбарага 1424 йилдан бошлаб, шарқ томонига тақаб қурилган кўп гумбазли галерея орқали кирилади. Мақбаранинг ғарб ва жануб томонлари ёндош қилиб қурила бошлаган, лекин битмай қолган улкан иморатларнинг тикланиши Мирзо Улуғбек ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келади. Муҳаммад Султон мажмуасидан фақат пештоқигина сақланган. Бу пештоқ моҳирлик билан ишланган бўлиб, кошинлар билан девор фонида яққол кўриниб туради. Кошинлар орасига бинони қурган уста – Муҳаммад бинни Маҳмуд Исфаҳонийнинг номи ва «Дини жаннат дили покларникидир», деб жимжимадор қилиб ҳадис ёзиб қўйилган. Деворлар безагида гириҳ деб аталувчи геометрик шаклларга асосланиб, нафис қилиб ишланган композиция асосий ўринни эгаллайди. Гумбазда жез, ложувард ва тилла сувлари ишлатилган. Россия империяси истилоси йилларида мақбара дарвозалари ўғирлаб кетилган. Соҳибқирон Амир Темур мақбарасининг дарвозаларидан бири Лондонда, яна бири Эрмитажда сақланмоқда. Соҳибқирон Амир Темурга тегишли бўлган узук эса Америкадаги «Метрополитен» (Нью-Йорк) музейида сақланмоқда. Ҳовлининг шарқ томонидаги девор ортида Муҳаммад Султон мадрасасининг қолдиқлари кўриниб туради. Чорсу ҳовлисининг атрофига икки қаватли ҳужралар қурилган. Мадрасанинг бурчакларида гумбазли дарсхоналар бўлган. Мақбара деворларига зангори, ҳаво ранг ва оқ сирли кошинлар қопланган, бу кошинлар геометрик шаклда терилиб, арабча хат битилган. Гумбаз остки қисмининг айланаси диаметри 15 м айлана баландлиги 12,5 м. М

Похожие видео