107 - sura, Al ma'un surasi 107 - сура, Ал ма'ун сураси HD

15.02.2021
МЎУН СУРАСИ Мўун - рўзғор буюмлари ва анжомлари. Сурада имонсиз бандаларнинг разил сифатларидан баъзилари санаб ўтилади. Жумладан, охират жазосини инкор этиш, етим ҳолидан хабар олмаслик, намозни унутиш, риёкорлик қилиш ва рўзғор буюмларини қизғаниш каби нуқсонлар ибрат учун баён этилади. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). 1. Динни (охират жазосини) инкор этадиган кимсани кўрдингизми?! 2. Бас, у етимни жеркийдиган 3. ва мискин (бечора)га таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир. Изоҳ: Бу сифат эгалари Макканинг ашаддий кофирларидир. Ос ибн Воил, Валид ибн Муғира кабилардир. Оят улар шаънига доир бўлса-да, унинг ҳукми умумий бўлиб, ҳар бир момин-мусулмон бу каби салбий хусусиятлардан холи бўлишига ҳаракат қилиш зарурдир. 4. Бас, шундай намозхонлар ҳолига войки, 5. улар намозларини «унутиб» қўядилар, 6. риёкорлик қиладилар 7. ва рўзғор буюмларини (кишилардан) ман этадилар.

Похожие видео