PREZIDENT MAKTABLARIGA IMTIHONLAR QANDAY O'TMOQDA? HD
Жорий йилнинг 29 июнь — 2 июль кунлари республикамизнинг тўртта ҳудуди — Нукус, Хива, Тошкент ва Наманган шаҳарларида Президент мактабларига саралаш имтиҳонларининг дастлабки босқичи ўтказилди. Маълумки, жорий йилнинг 20 февраль куни "Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди. Қарорга асосан 2019-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида биттадан, жами ўн тўртта Президент мактаблари ташкил этиладиган бўлди. Бундай мактаблар 2019-2020 ўқув йилида Тошкент, Наманган, Нукус ва Хивада, 2020-2021 йилларда республиканинг барча вилоятларида ташкил этилади ва бевосита Халқ таълими вазирлигига бўйсунади. Муассасага республика умумтаълим мактбларининг 4-синфини туган ўқувчилар орасидан танлаб олинади. Битта мактабга йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил - 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Жорий йилда Тошкент, Наманган, Нукус ва Хивадаги Президент мактабларига ўқувчилар 5-10 синфларга, келгуси йилдан 5-синфга қабул қилинади. Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, бу йилги саралаш имтиҳонларида ариза берган 27 471 ўқувчидан 27 119 (98,7%) нафари қатнашди. 349 (1,3%) ўқувчи имтиҳонларга келмаган бўлса, 3 ўқувчи имтиҳондан четлаштирилган. Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тарихий аҳамиятга эга мазкур имтиҳонларнинг адолатли, шаффоф ҳамда жаҳон стандартларига хос тарзда ўтказилишига эришиш мақсадида Буюк Британиядан “Cambridge Assessment International Education” ташкилотини таклиф этди. 1858 йилда ташкил этилган Cambridge Assessment Кeмбриж унивeрситeтининг нотижорат кафeдраси ҳисобланиб, 170 дан ортиқ мамлакатдаги 10000 та мактабда 8 миллиондан зиёд ўқувчининг билимини баҳолашда кўмак беради. Компаниянинг тажрибаси Oxford, Stanford, Harvard, Yale, Columbia каби сара унивeрситeтлар, Европа иттифоқи давлатлари, Канада, Австралия, Янги Зeландия ва бошқа кўплаб мамлакатлар университетлари томонидан тан олинган. “Кўп йиллар давомида имтиҳонларда адолатсизликларга учрайвергач, кўпчиликда бу жараёнга ишонч йўқолган. Халқи ибораси билан айтганда, юртдошларимиз қатиқни ҳам пуфлаб ичадиган даражага етган. Биз буни яхши тушунган ҳолда таълим борасида энг етакчи саналган Буюк Британия тажрибасини ўрганишга қарор қилдик ва “Cambridge Assessment International Education”ни имтиҳон жараёнларига таклиф этдик. Менимча, ҳамма нарса ниятга боғлиқ. Масалан, Инҳа университети ташкил қилинганида даргоҳга энг билимли, иқтидорлик ёшларни саралаб олишни ният қилгандик. Ва бунга эришганмиз ҳам. Бирор марта ноҳалол ишлар бўлмаган. Ҳозир ҳам шундай жараёндамиз. Имтиҳонлар ҳалол, шаффоф бўлиши учун бор куч-имкониятларимизни сафарбар қиляпмиз. Имкон қадар инсон фактори аралашиши мумкин бўлган жойларни кесишга ҳаракат қилдик. Жараёнларни британиялик экспертлар назорат қилиб турибди. Жавоблар варақлари имтиҳон ўтказилган жойларнинг ўзида “Cambridge Assessment International Education” вакиллари томонидан тегишли