Nazi'aat surasi / Назиъаат сураси HD

20.12.2019
Раид Мухаммад Курди қироати. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси. Маккада нозил бўлган бу сура қирқ олти оятдан иборатдир. Бу сура аввалида фаришталар номига қасам ичиш билан қайта тирилиш ҳақ эканлиги та’кидланади ва буни инкор қилган мушрикларнинг ўша Кунда қандай ёмон аҳволга тушиб қолишлари ҳақида хабар берилади. Сўнгра Макка кофирларнинг туғён ва қайсарликларидан озор чекаётган Пайғамбар алайҳис-саломга таскин-тасалли бериш учун ўзларининг салафларидан бўлмиш Мусо пайғамбар ҳақида ҳикоя қилиниб, ўша зот ҳам Фир’авн ва унинг одамларини Аллоҳнинг динига да’ват қилганларида у мал’ун бу да’ватни қабул қилиш ўрнига ўзини худо деб да’во қилгани ва Ҳақ ё‘лига қарши тургани оқибатида ўзи ҳам, одамлари ҳам ҳалокатга дучор бўлганликлари баён этилади. Сура ниҳоясида яна Қиёмат соати ҳақидаги мавзуга қайтилиб, у Куннинг даҳшатини кўрган пайтларида кофирлар бу ҳаёти-дунёда бир кун ҳам турмагандек бўлиб қолишлари уқтирилади. Сура ўзининг илк ояти билан «Ван-Нази’ат — Жон олгувчи фаришталарга қасам» деб номлангандир. Изоҳ: Алоуддин Мансур

Похожие видео