Fakt va Fikr (27): Allaqulovni bu yilgi prezidentlik sayloviga ham körsatsa böladi! Buning uçun... HD

26.04.2021
“Ҳақиқат ва Тараққиёт” партиясини ёки Ҳидирназар Аллақуловнинг номзодини рўйхатга олдиришнинг икки йўлидан бирини танлаш янги партияга ва унинг раҳбарига хайрихоҳ бўлган ҳар бир сайловчининг ўз ихтиёрида. Мана шу икки йўлдан бирини танлашда Ўзбекистон Сайлов Кодексидаги туйнукларни, яъни амалдаги ҳукумат фойдасига, халқнинг эса зарарига ишлайдиган моддаларни, бандларни, жумлаларни ва ҳаттоки сўзларни ҳам инобатга олиш керак. Зеро, бу Кодекс юридик фанлари доктори Акмал Саидов бошчилигидаги қонунёзар депутутлар гуруҳи томонидан атайлаб ёзилган мужмалликларга ва туйнукларга тўла. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг русча ва ўзбекча матнлари ўртасида ҳам жуда катта фарқлар бор. Ўзбекистон Сайлов Кодексида ҳар қандай сайлов натижаларини қалбакилаштириш учун амалдаги ижроия ҳокимиятига улкан имкониятлар яратиб берилган. “Факт ва Фикр” кўрсатувининг чоршанба, 28-чи апрель куни “YouTube”га қўйиладиган навбатдаги, 28-чи сонида, иншааллоҳ, Ўзбекистон Сайлов Кодексидаги махинациялар ҳақида сўз юритамиз. Ҳозирча эса, фактларни ўрганинг ва фикр қилинг! Бобомурод Абдулла 2021 йил 26 апрель

Похожие видео