Maxsus-42: Zominda qotil - bezoriga, jinoyatçi – guvohga, guvoh esa jinoyatçiga aylantirildi HD
“Адолат, адолат ва яна адолат! Ҳақиқат, ҳақиқат ва яна ҳақиқат!”, “Ғани ғилдиракни ғизиллатиб ғилдиратди”, “Оқ чойнакка - кўк қопқоқ, кўк чойнакка - оқ қопқоқ”. Шиғири чиққан шиорбозлик, кўриниб турган кўзбўямачилик ва ачиб-бижиган афсоналар собиқ Совет Иттифоқида ва эски Ўзбекистонда қандай авжига чиққан бўлса, янги Ўзбекистонда ҳам шундай авжига чиққан. Мана шундай ёлғонлар, кўзбўямачиликлар ва адолатсизликлар билан умримиз ўтиб бормоқда. Ортда қолган 100 йил давомида тўрт авлод туғилиб, вояга етди. Баъзи авлодлар эса ҳаётдан ўтиб ҳам кетишди. “СССР пайтидаги зулмни ўзбек эмас, ўрис қилди!”, деймиз. Мустақиллик йилларида эски Ўзбекистондаги зулмни марсликлар қилдими? Эътиқодидан қайтмаган намозхон мусулмонларни қайнаб турган қозонга солиб ўлдирган венераликлар эдими? Мустақиллик йилларида янги Ўзбекистондаги зулмни ўзбек қилмай, ким қилмоқда? Қотилни – безорига, жиноятчини – гувоҳга, гувоҳни эса – жиноятчига айлантираётган ўзимиз-ку! Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг! Бобомурод Абдулла 2022 йил 22 февраль