Fakt va Fikr (36): Öğri va “tönka”lar “tepa”ga qanday çiqişadi? Yoki kadrlarning salbiy saralanişi HD
“Факт ва Фикр”нинг бугунги кўрсатувида кадрларнинг салбий сараланиши деган иллатни кўриб чиқдик. Ундан ўзимизга нафақат сиёсий билим, балки келажак учун тўғри хулоса ҳам олишимиз керак. Нодемократик давлатларда кўп учрайдиган кадрларнинг салбий сараланишида қандай ҳикмат бор? Ҳикмат шу-ки, амалдаги ўғри ва “тўнка” раҳбар ишдан кетса ёки ўлиб қолса, сайловда унинг атрофидан чиққан бирон бир кимсага овоз берилмайди, бирон бир кимса сайланмайди. Чунки аввалги ўғри ва “тўнка” раҳбарнинг ёнидан чиққан кадр аввалги ўғридан ҳам ўғрироқ, аввалги “тўнка”дан ҳам тўнкароқ бўлади. Ишонмасангиз, Гарвард университети профессори Питирим Сорокиннинг ёки бошқа нуфузли социологларнинг асарларини ўқиб чиқинг! Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг! Бобомурод Абдулла 2021 йил 6 июнь