Fakt va Fikr (29): Mahalla hamlasini qanday yengiş mumkin? (Huquqiy maslahatlar) HD
Дин қонунлари ва меъёрларини билмаган киши ўзига, ота-онасига, оиласига, яқинларига, жамиятга, халққа муомала қилишда, хуллас ҳаётнинг ҳар жабҳасида адашади. Давлат қонунларини билмаган киши эса ҳукумат билан муомала қилганда адашади. Агар ҳукумат ғирром ва золим бўлса, қонунларни билмайдиган киши ҳукуматга алданиб юраверади. Тўғри ва яхши яшашни истасангиз, динингизнинг қонунларини ўрганинг. Золим ҳукуматга алданишни истамасангиз давлатнинг қонунларини ўрганинг. Агар сиз мавжуд қонунларни яхши билсангиз, ўша золим ҳукумат одамлари ҳам сизни ҳурмат қила бошлашади. Мабодо, ҳурмат қилишмаса ҳам, ҳеч бўлмаса: “Бу - оддий одам эмас экан. Бу киши қонунларни билар экан” – деб, сизни қуруқ туҳмат билан ичкарига олиб кетишга чўчишади. Бугунги кўрсатувда берган маслаҳатларимни “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партиясининг барча аъзоларига, фаолларига ва тарафдорларга тарқатинглар! Улар маҳалла ва милисаларнинг ҳамлаларига сал бўлса ҳам тайёр бўлсинлар! Бугунги кўрсатув сўнггида бир эълон бермоқчи эдим. Эртага “Факт ва Фикр” канали очилганига уч ой тўлади. Шу кунгача бутун эътиборни режамдаги дастурларни тайёрлашга қаратганим сабабли бирон марта ҳам жонли эфир қилмадим. Шунинг учун, иншаАллоҳ, эртага, 1 май куни, Тошкент вақти билан соат 12:00да жонли эфирга чиқаман ва саволларингизга жавоб бераман. Таҳминан 40 дақиқа эфир қилишни режалаштиряпман. Саволларингизни бугундан бошлаб, қисқа ва лўнда қилиб тайёрлаб қўйсангизлар, менда мумкин қадар кўп саволга жавоб бериш имконияти бўлади. Яна бир илтимос, саволларингизни ёзаётганингизда имлога эътибор беринг. Қўпол хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қилинг! Қонунларимизни ўрганишга, ҳақларимизни танишга ва талаб қилишга ҳозирланаётган эканмиз, ўзбек тилида тўғри ёзишни ҳам билишимиз керак. Эртагача омон бўлинг! Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг! Бобомурод Абдулла 2021 йил 30 апрель