Fakt va Fikr (15): Trolloy va trollboylar! Aşaddiy trollarning OLDI-10 taligi HD
Ўтган кўрсатувларда тролларнинг асосий 7 белгиси ва улар ишлатадиган стандарт иддаоларнинг олди 10 талиги билан таништирган эдим. Бугунги мавзуни бошлашдан олдин уларни яна эслатиб ўтаман. Ашаддий 10 трол айнан мана шу 7 белгига мослиги ва айнан мана шу 10 стандарт иборани қўллаши бўйича саралаб олинди. Ишонмасангиз, ҳозир номлари келтириладиган ашаддий 10 троллнинг шарҳларини, постларини, мақолаларини ва видеочиқишларини ўрганиб, кўринг! Хит-парад қатнашчиларининг ана шу 7 белгига мослигини ва сийқаси чиққан 10 сафсатани кўп ишлатишини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин. Демак, Ўзбекистон ҳукумати, Давлат Хавфсизлик Хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг манфаатларига хизмат қилувчи ашаддий тролларнинг ОЛДИ-10 талигини қарши олинг! Бутун дунёда троллар фақат компьютер, интернет орқали яширинча таҳдид қилишади. Шуҳрат Мусаевга ўхшаган ўзбек троллари эса ошкора ва юзма-юз ҳам таҳдид қилишади. Бунга: “ДХХдаги хўжайинларининг кўзларига яхши кўриниш иштиёқи” - дейилади! Ўзбек тролларининг ортида ДХХ бўлганлиги учун троллой ва троллбойлар ДХХ кўрсатган одамларни бемалол ҳақорат қилишмоқда. ДХХ деган идора чин маънода ислоҳ қилинган ёки батамом ёпилган куни тролларнинг ҳолига вой бўлади. Ана шу кунда троллой ва тролбойлар кўчага нафақат ориқ ёки семиз жуссаларини, балки тўғри ва қийшиқ бурунларини ҳам чиқара олмай қолишади. Чунки пайт пойлаб ўтирган халқ буларни ғажиб ташлайди. Ҳозирча эса ашаддий троллар Ўзбек ҳукумати ва ДХХга суянган ҳолда мамлакат жиноят кодексида кўрсатилган бир неча жиноятларни бемалол, такрор ва такрор содир қилишмоқда ҳамда жазосиз юришмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ва сўконғич тролларнинг ҳақни гапирган ёки конституцион ҳуқуқларини талаб қилган кишиларга қарши ўзаро дўстлиги: “Сен менга дўстингнинг кимлигини айт ва мен сенинг кимлигинингни айтаман!” – деган гап ҳақиқат эканлигини тасдиқлайди. Ҳақиқат тролларнинг ҳимоясига муҳтож эмас. ДХХнинг шалоқоғиз ва саводсиз тролларининг ҳимоясига фақат ёлғон муҳтождир. Ҳалол ҳукуматлар бундай жирканч кимсларнинг хизматларига мухтож эмаслар. Фақат ёлғончи ва бузғунчи ҳукуматлар шундай маънавий паст кимсалар билан оғиз-бурун ўпишиб, ҳамкорлик қилади. Фактларни ўрганинг ва фикр қилинг! Бобомурод Абдулла 2021 йил 18 март
Похожие видео
Показать еще