Бу йил @mehnathuquq_bot ёрдам берадими?

10.09.2018
Бу йил @mehnathuquq_bot ёрдам берадими? Яна пахта йиғим-терим мавсуми бошланди ва Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслигини айтмоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги халқаро ташкилотлар ва хорижий элчиликлар билан ҳамкорликда огоҳлик кампаниясини бошлади. Меҳнат ҳуқуқлари поймол этилаётган ўзбекистонликлар Телеграмдаги @mehnathuquq_bot каналига мурожаат этишга даъват этилмоқдалар. Бу йил инсонларни пахта теришга мажбурламасдан, кўнгиллилар меҳнати билан ҳосилни териб олиш мўлжалланган. Аммо ўтган йили инсон ҳақлари фаоллари бундай "кўнгиллиларнинг отрядлари" турли корхоналарнинг ходимлари эканини, улар ётоққа мажбуран олиб чиқилганини аниқлаган эдилар.

Похожие видео

Показать еще