Маданият вазирлиги яна бир янги лойиҳани ишга туширди - "Кутилмаган ташриф"

30.11.2020
Энди Маданият вазири тизим ташкилотлари, маданий ёдгорликлар, театр, хиёбон ва музейларга сиз кутмаган вақтда ташриф буюриб, объект ҳолати билан шахсан танишиб боради. Ташриф давомида муаммо ва камчиликлар ўрганилади, ходимлар фикри тингланади, қилиниши керак бўлган ишлар режаси тузиб чиқилади. Ушбу лойиҳа Ўзбек давлат цирки давлат муассасаси фаолиятини ўрганиш билан бошланди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков циркка ташриф буюриб, бино ҳолати, ходимларнинг ишлаш шароити, шунингдек, сақланаётган ҳайвонларнинг яшаш тарзи билан танишди. Цирк фаолиятини ривожлантириш, уни Европа стандартларига мослаштириш ва узоқ йиллар таъмирталаб ҳолатда бўлгани боис сарфланадиган харажатлар миқдори юзасидан мутасаддилар билан фикр алмашилди. Деярли ўттиз йилдан буён тўлиқ таъмирланмаган цирк биноси ҳолати ва якундаги қарорни ушбу видеода кўришингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг!

Похожие видео