AKTRISA RANO SHODIYEVA SARATON KASALIGA CHALINDI | shou biznes HD

15.02.2022
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқлари фаоли Раъно Шодиева саратон касаллигига чалиниб, айни дамда даволаниш муолажаларини қабул қилмоқда. QALAMPIR.UZ мухбири актриса билан боғланиб, ундан хабар олди. “Тошкентдаман. Яқинда қайтдик. Яна бироз кимё терапия муолажаларини қабул қилишим керак. Саратон касаллигига чалинганларга мотивация бўлсин, ҳаётдан умидларини узмасинлар, деб бетоблигим ҳақида очиқ айтдим”, дейди актриса. Шодиеванинг маълум қилишича, унда жуда кам учрайдиган жигар саратони хасталиги аниқланган. “Шифокорим менга қараб шок ҳолатига тушди. У мендан, “[Алкоголь] ичасанми, чекасанми, фаст-фуд истеъмол қиласанми, газланган ичимликлар ичасанми?”, деб сўради. “Йўқ, мен умуман ичмайман, чекмайман, 10 йилдирки газланган ичимликлар ва фаст-фуд истеъмол қилмайман”, деб жавоб қайтардим. У яна мендан “Сариқ касал бўлганмисан, жигар циррозига чалинганмисан?”, деб сўради. Йўқ, мен бундай касалликларни ўтказмаганман. Кейин билсам менинг касалим айнан у сўраганлар билан боғлиқ экан. Бу касалликка жуда кам фоиз аёллар чалинар экан. Бу жигар саратони”, дейди актриса. Раъно Шодиева сўзида давом этаркан, Москва сафаридан қайтаётиб самолётда тоби қочганини айтди. “Онам билан янги лойиҳалар устида ишлаш ва конференцияда қатнашиш учун Москвага кетгандим. Жуда катта режалар билан қайтаётгандим. Самолётга чиққанимда оғриқ бошланди. Рейс 40 дақиқага кечиктирилди. Мендан қолишимни сўрашди, аммо рози бўлмадим ва Тошкентга қайтдим. Қайтганимдан кейин шифокорлар менга жигар саратони ташхисини қўйишди. Ҳолбуки, соғлиғимга жуда жиддий эътибор қаратар эдим. Атрофимдаги дўстларим ва ҳамкасбларим яхши билишадики, мен газли ичимликлар ва фаст-фуд истеъмол қилмайман. Касалликка эса кучли зўриқиш сабаб бўлганини айтишмоқда”, дейди актриса. Раъно Шодиева бошидан ўтганларни айтиб бераркан, даволаниш учун Туркияни танлаганини урғулайди. Актриса Истанбулдаги шифохоналардан бирида операция қилинган ва амалиёт муваффақиятли ўтган.   “Мени қутқариб қолиш вариантлари жуда-жуда кам эди”. Актриса Раъно Шодиева саратон касаллигига чалинди Маданият-санъат12:1630502  Хабарни тингланг 02:02-02:48 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқлари фаоли Раъно Шодиева саратон касаллигига чалиниб, айни дамда даволаниш муолажаларини қабул қилмоқда. QALAMPIR.UZ мухбири актриса билан боғланиб, ундан хабар олди. “Тошкентдаман. Яқинда қайтдик. Яна бироз кимё терапия муолажаларини қабул қилишим керак. Саратон касаллигига чалинганларга мотивация бўлсин, ҳаётдан умидларини узмасинлар, деб бетоблигим ҳақида очиқ айтдим”, дейди актриса. Шодиеванинг маълум қилишича, унда жуда кам учрайдиган жигар саратони хасталиги аниқланган. “Шифокорим менга қараб шок ҳолатига тушди. У мендан, “[Алкоголь] ичасанми, чекасанми, фаст-фуд истеъмол қиласанми, газланган ичимликлар ичасанми?”, деб сўради. “Йўқ, мен умуман ичмайман, чекмайман, 10 йилдирки газланган ичимликлар ва фаст-фуд истеъмол қилмайман”, деб жавоб қайтардим. У яна мен

Похожие видео

Показать еще