6 ой аввал портлаган "Чўлқувар" газ кони яна ишга туширилмоқда HD

29.10.2013
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган "Чўлқувар" конидан яна газ конденсатини қазиб олишга ҳозирлик кўрилмоқда. Ушбу конда бурғуловчи бўлиб ишлайдиган муҳандис Ўзбекистоннинг нисбатан йирик, бой заҳирага эга бўлган бу кондаги портлаш оқибатларини бартараф этиш учун кўп вақт ва маблағ сарф бўлганини айтди. Қашқадарё вилоятидаги заҳираси катта ва сифатли саналган "Чўлқувар" конида яна қазиш ишлари бошланди ва тез орада ундан яна газ конденсати олишга умид қилинмоқда. Бу конда шу йилнинг май ойи аввалида кучли портлаш содир бўлган ва шундан сўнг катта босимда келган газ оқими сўндирилган эди. Ўшанда катта босим билан фаввора каби отилиб чиқа бошлаган газ ёнғини баландлиги 50-60 метрга етган эди. Мустақил манбалар портлаш вақтида конда бўлган ишчилар жароҳатлангани ҳақида хабар қилган, расмийлар эса жароҳатланган ва нобуд бўлганлар ҳақидаги хабарларни инкор қилинган эди. Озодликка боғланган кончилардан бирининг айтишича, у портлаш содир бўлган куни кондан 3 километр узоқликдаги иш жойида бўлган ва портлашнинг қандай содир бўлганини кўрган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳақиқатда кучли портлаш бўлган ва шу боис унинг оқибатларини бартараф этиш учун қарийб 6 ой вақт кетган.

Похожие видео