Озодлик фильми: Швеция терроризмда айблаётган ўзбеклар HD

08.01.2019
2018 йилнинг сўнгги ҳафтасида Швеция прокуратураси икки ўзбекистонлик: 46 яшар Давид Идриссон (Фарҳод Тошмуҳаммедов) ва 30 яшар Бахтиёр Умаровга ҳамда бир қирғизистонлик - 39 яшар Отабек Абдуллаевга террор ҳужумларини тайёрлашда айблов эълон қилди. Шунингдек, бу учовлонга ва яна бошқа уч ўзбекистонликка ўзини "Ислом давлати" экстремист гуруҳига молиявий кўмак бериш айблови қўйилди. Олти нафар устидан суд Стокҳ​ольмда 7 январда бошланди. Маҳкаманинг илк куни Швед прокурорлари айбланувчиларнинг барчасини террорни молиялаштириш, уч нафарини Швеция ҳудудида террор ҳужуми уюштиришда айбламоқда. "Агар бу террор ҳужуми амалга ошганида эди, Швецияга жиддий зарар бериши мумкин эди", дея иқтибос келтирди айблов хулосасидан The Local нашри. Стокҳольм судида 7 январь куни бошланган маҳкаманинг илк кунида айблов хулосаси тингланди. Айбловга кўра, олтовлон ИШИДнинг ("Ислом давлати" экстермист гуруҳи) террорчилик амалиётларини молиялаштириш учун Швециядан ташқарига пул юборган. Жумладан, айбловда, ўзбекистонлик 34 яшар Акромжон Эргашевнинг Туркияда бўлган воситачи орқали Суриядаги ИШИДни қўлловчиларга 18 минг швед кронаси (2 минг АҚШ доллари миқдорида) пул юборгани иддао қилинган. Прокурорлар бу даъвога далил ўлароқ мобил телефонга ўрнатилган чат дастурларидаги ёзишмаларни келтирган. Қолган 5 айбланувчи, судга киритилган ҳужжатларда, ўзбекистонлик 30 яшар Бахтиёр Умаров, 39 яшар Ғулом Турдиев, 24 яшар Шоаҳмад Маҳмудов, 46 яшар Давид Идриссон ва қирғизистонлик 39 яшар Отабек Абдуллаевлар деб кўрсатилган. Булардан 3 нафари - Абдуллаев, Идриссон (Тошмуҳаммедов) ва Умаровлар Швецияда террор ҳужумини уюштиришда ҳам айбланмоқда. Прокурорларга кўра, буларнинг мобил телефонларидан Стокҳольмнинг одам гавжум нуқталари акс этган суратлар топилган.

Похожие видео

Показать еще