"KUCH BIRLIKDA" bolalar seriali - 14 qism
“Куч бирликда” болалар учун биринчи миллий фантастик телесериали эфирга берила бошланди. Режиссер – Андрей Африн, сценарий муаллифлари – Марина Храмова ва Феруза Тўрахўжаева, муҳаррир-таржимон – Назиҳа Камолова. Фильм Ўзбекистон Республикаси Президенти “Соғлом бола йили” деб эълон қилган йилда яратилди. Ушбу телесериал Кинопром кинокомпанияси томонидан БМТнинг ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси буюртмасига кўра Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш Вазирлиги кўмагида тайёрланди. Еттита бош қаҳрамондан иборат жамоа телесериалнинг ўн бешта серияси давомида Бутунжаҳон Компьютер онги томонидан зиммасига топширилган вазифаларни бажаради.Топшириқларнинг моҳияти турли вазиятлар ва муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдан иборат. Соғлиқни сақлаш, таълим, мактабгача тарбия, гендер тенг ҳуқуқлилик мавзулари, яна шунингдек бугунги куннинг қатор долзарб масалалари бутунлай ўзгача, янгича услубда ёритилган. “Куч бирликда” телесериали устидаги ишлар, мамлакатимизнинг турли минтақаларида фокус-гуруҳлар олиб борган муҳокамалар ва уларнинг таҳлили деярли бир йил давом этди. Бу ишлар натижасида мақсадли аудитория талаб-истакларига тўла жавоб берадиган концепция ишлаб чиқилди. Телесериалда 3ёшдан 76ёшгача бўлган 150дан ортиқ актерлар иштирок этди. Съёмкаларда Муҳаббат Абдуллаева, Доно Бобохонова, Марям Ихтиёрова, Рустам Каримов, Хосият Ҳусанова, Феруза Бобоёрова, Ёдгора Зиямуҳамедова, Раъно Шомирзаева, Анвар Кенжаев, Турғун Бекназаров, Муҳаммаджон Хўжаев ва бошқа кўплаб тангиқли актерлар қатнашди. Сериалнинг яратилишида Халқ таълими Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бош бошқармаси, республика эстрада-цирк коллежи, “Олтин мерос”жамғеармасининг Тошкент шаҳар бўлими ва бошқалар катта ёрдам беришди. www.kuch.uz