Сиз хиёнаткор эмасмисиз? HD

19.01.2018
Барчамиз инсонмиз, бизга хиёнат қилишларини хохламаймиз, яъни дўстимиз, яқинларимиз бизга садоқатли бўлишлари учун харакат қиламиз. Шунинг учун уларнинг ишончларини оқлашга, хар доим содиқлигимизни исботлашга урунамиз. Лекин ўзимиз хиёнат қилишимиз учун бахоналар топамиз, хиёнатимизни оқлашга харакат қиламиз. “Агар менга хиёнат қилишса, ўзим ўйлаб топгандек бахоналарни менга айтишса ўша хиёнаткорни кечирган бўлармидим?” дея ўзимизга савол бериб кўрганмизми? Мана шундай саволларни ўзимизга бериб кўрайлик ва қилаётган ишларимизга эътибор билан назар солиб кўрайликчи, биз хиёнат қилмаяпмизми? Ва хиёнат қилиб ўзимиз қабул қила олмайдиган бахоналар топмаяпмизми? Яна муҳим жихати шундаки, аслида ўзимиз хиёнаткор бўла туриб бошқаларни хоинликда айбламаяпмизми? Келинг ва нихоят бу мавзудан кўзланган мақсадга кўчсак, Аллоҳ Таъоло бизларни яратиб елкамизга бурч, вазифалар юклади. Албатта бу вазифалар инсониятнинг тоқати кўтара оладиган амаллар бўлиб, бу амаллар инсониятнинг қалбини хотиржам қилади. Лекин бу инсонийлик бурчларимизни бажаряпмизми? Ўйлаб кўрингчи, бу бурч вазифаларни бажармаслик Аллоҳга хиёнат хисобланмайдими? Воқеликда бўлаётган инсонларнинг харакатига қаранг, “Ватан хоини”, “Халқ душмани” деган фикрлар инсонларнинг онгига ўрнашиб қолган. Иккала жумлага ҳам эътибор берсангиз бу айблов халқ ёки уммат хохламайдиган бирор ишни қилган инсонга қаратилганлиги маълум бўлади. Лекин бу жумлани ишлатадиганлар “Аслида бу айбловга кимлар кўпроқ лойиқ” дея ўзларига савол бериб кўришганмикан? Чунки хозирги вақтда бундай айблов билан асосан диндор инсонлар айбланмоқда. Чор Россияси Ўзбекистонга бостириб кириб ишғол қилган махаллар бизнинг уммат вакилларидан Чор Россиясига қарши жамоа бўлиб харакат қилишган. Ўз юртини химоя қилишга харакат қилаётган шу юрт мусулмонларини Чор Россияси томонидан “босмачилар” дея аталди ва кейинги авлодларга ҳам бу мард ўғлонлар босмачи деган ном билан ўргатила бошланди. Бунга яна бир воқеани қўшимча қилиб айтишим мумкинки “Жадидчилар харакати” ва унинг аъзолари тўғрисидаги маълумотларни эшитган, билсангиз керак. Бу жамоа аъзолари уммат вакилларини илмли бўлишлари учун харакат қилганлар ва ўша вақтдаги ҳукумат бу инсонларни “халқ душманлари” дея отиб ташлаган. Шу ходисаларни бугунги кунимизга солиштириб кўрайлик, халқ орасидан чиққан, халқнинг бугунги кундаги хор холатига жони ачишиб юрган ва бу хор холатдан Ислом шариати қутқаришига ишонган инсонларнинг харакати ҳукумат томонидан ватан хоинлиги дея бахоланди. Ва шу қараш билан жамиятдаги инсонлар ўртасида ҳамда ОАВ лари орқали ҳам ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунинг натижасида халқ орасида “Ватан хоини”, “Халқ душмани” каби жумлалар оммалашиб кетди. Лекин аслида бу гапирилаётган айбловларга ўша инсонлар лойиқми ёки биз шу сўзларни ишлатишимиз учун келтираётган сабаблар тўғрими? Булар тўғрисида фикрламай шу жумлани ишлатиб юборяпмиз. Аввало ўзимиз Аллоҳга хиёнат қилмаяпмизми? Бизларга буюрган амалларини бажариб қайтарган амалларидан қайтяпмизми? Ва айнан шу қўяётган айбл

Похожие видео

Показать еще