Асака бозорини "замонавийлаштириш"га на ҳокимликда¸ на тадбиркорда пул бор HD
Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокимиятининг деҳқон бозорини реконструкция учун ёпиш ва савдони қўшни деҳқон бозорига кўчириш қарори норозиликка сабаб бўлмоқда. Маҳаллий тадбиркорларнинг Озодликка айтишича, бозор кўчирилганидан бир ойдан ошиқроқ вақт ўтган эса-да деҳқон бозорида қайта қуриш ишлари бошланмаган, кўчирилган тадбиркорларга ваъда қилинган ер ҳам берилмаган. Ўтган ой бошида Асака ҳокимлиги савдогарларга деҳқон бозорини сентябрь ойига қадар реконструкция қилиб беришни ваъда этиб, уларни туман чеккасидаги “Тасанно” савдо мажмуасига кўчишга кўндирган эди. Ўшанда бозорда савдо қилиб келган 230та дўкон эгасига ҳокимият туманнинг бошқа қисмидан ер ажратиб беришни ҳам ваъда қилган эди. Орадан бир ойдан ошиқроқ вақт ўтган эса-да деҳқон бозорида қайта қуриш ишлари бошланмаган, кўчирилган тадбиркорларга ер ҳам берилмаган.