"Ўзбек киноси масхарабозликдан қутулиши керак" HD

29.05.2013
Филмлари бадиий кенгашдан ўтмаган киночилар гуруҳи "Ўзбеккино" милллий агентлиги раҳбарига ўз эътирозларини мисли кўрилмаган тарзда дадил билдиришди. Зебо Наврўзова¸ Жавлон Шодмонов каби киночилар "Ўзбеккино" милллий агентлигида жума куни бўлиб ўтган мажлисда кино соҳаси раҳбари алмашганидан бери ўтган бир ярим ой мобайнида суратга олиш билан боғлиқ барча жараëнлар музлатиб қўйилганидан ошкора ташвиш билдиришди. "Севги фариштаси-2", "Жаноб хотдогчи", "Хазон" ва каби филмларни намойиш қилиш учун рухсат берилмагани, Зебо Наврўзованинг "Эркаклар фасли" филми эса бадиий кенгаш муҳокамасидан ўтмагани мажлисда айтилди. Мажлисни кузатган тошкентлик журналист Жасур Ҳамраевга кўра¸ шу пайтгача "чайналиб" юрган ёш ижодкорлар "бурро-бурро гапириб" ичидаги ҳақиқатларини "шарта-шарта" айтиб олишган.

Похожие видео