"Бирлик" 1992: Ўзбекистонда бугун вазият ўзгардими?
Ўзбекистон мустақиликка эришган 90-йиллар бошларида мамлакатда нисбатан “сиёсий илиқлашиш" кузатилганди. "Эрк" демократик партияси , "Бирлик " халқ ҳаракати каби сиёсий ташкилотлар ўртага чиққанди. Гарчанд тўлиқ эркинлик фазосида бўлмаса ҳам бир муддат фаолият юритиб, сайловларда қатнашиб, ижтимоий-сиёсий жараёнларда ўз ўрнилари ва ҳозирликларини намойиш этишга ҳаракат қилишганди. Вазият 1992 йилги Президентлик сайловларида "Эрк" партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг расман 12 фоиз овоз олиши ортидан ўзгарди. Мухолифат лидерлари бирин-кетин хорижга кетишга мажбур бўлдилар. Ўша йиллари Би-би-си Жаҳон Хизмати минтақадаги эврилишларга таҳлилий назар ташлаш мақсадида "Оллоҳга ошиқ Фарғона" номи остида ҳужжатли филмни суратга олганди. Филм ижодкорлари "Бирлик" ҳаракати раҳбари Абдураҳим Пўлатов билан ҳам суҳбатлашганлар. Унинг мамлакатдаги вазият ва мустақиллик ҳақида қарашлари акс этган суҳбатнинг 1- қисми билан танишинг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.