"Мирзиёев Шароф Рашидовнинг Ўзбекистонга қилган хизматларини яхши англайди" HD

27.12.2016
Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 22 декабрдаги мажлисда Жиззах вилояти Жиззах тумани номини Шароф Рашидов туманига ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда маълум қилган қуйи палата матбуот хизматига кўра, Жиззах туманини Шароф Рашидов туманига айлантириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган. Депутатлар бу қарорни “ҳукумат таклифи, кенг жамоатчилик муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва таклифларни умумлаштириш материаллари, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида” қабул қилгани айтилмоқда. Қонунчилик палатасининг мазкур қарори маъқуллаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилган. Ўзбекистонни 1959 йилдан 1983 йилгача, яъни 24 йил бошқарган Шароф Рашидов номини тиклаш, гувоҳларга кўра, амалдаги президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган. Келгуси йил 100 йиллиги нишонланадиган бу арбоб номи Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов даврида узоқ йиллар эътиборсиз қолдирилган.

Похожие видео