ПЕНОБЛОК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАСИ HD
Қурилишда ишлатиладиган маҳсулотларнинг турлари кун сайин кўпайиб бормоқда. Шундай маҳсулотлардан бири бу пенаблокдир. Дунёнинг ривожланган давлатларида пенаблок ёрдамида бино ва иншоотларни қуриш кўп йиллар илгари бошланиб бўлган. Хаттоки қўшни Қозоғистон Республикасида пенаблок ёрдамида кўплаб иморатлар бунёд этилган ва хозирга қадар қуриб келинмоқда. Қозоғистоннинг пойтахти Нурсултон (аввалги номи Остона) шаҳрини ҳам бунёд этишда шу маҳсулотдан кенг фойдаланилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда бу маҳсулотдан асосан катта қурилиш компаниялари кўп қаватли биноларни қуришда фойдаланмоқдалар. Пенаблок енгил вазнга эгалиги, совуқ ва иссиқни ўтказмаслиги, олов ва сувга чидамлиги сабабли қурилиш ишларида самарали маҳсулот ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда аксарият ишлаб чиқариш йўналишларида газ нархининг кескин оширилиши кўплаб маҳсулотларнинг баҳоси ортишига сабаб бўлди. Қурилиш соҳасида энг катта талабга эга бўлган пишган ғишт нархининг кескин кўтарилишига ҳам асосий сабаб шу бўлди. Бизнинг фаолиятимиз давомида шу маълум бўлдики - 2018 йилдан буён пишган ғишт маҳсулотини ўрнини босиш учун кўплаб тадбиркорлар хом ғишт ва цемент ғишт ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилмоқдалар. Аммо бу маҳсулотлардан асосан бир қаватли бинолар қурилишида фойдаланиш мумкин. Кўп қаватли уйлар қурилишида пенаблок жуда самарали ечим бўлиб қолмоқда. Блокларнинг хажми катталиги қурилиш ишларининг тезлашишига, вазни енгиллиги умумий бино оғирлигини камайтиришга, олов ва сувга бардошлиги ҳавсизлик жихатидан, иссиқ ва совуқни ўтказмаслиги бинода яшаш ҳамда ишлаш шароитини яхшилашга, энергия тежашга сабаб бўлади. Энг қизиғи пенаблок ишлаб чиқариш учун газ керак эмас, бу эса ўз навбатида маҳсулот тан нархи нисбатан арзон бўлишига далилдир. Буларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда яқин келажакда Ўзбекистонда пенаблок маҳсулотига бўлган талаб ортиб боради дейишимиз мумкин. ASIA STAR -Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг расмий канали Facebook: www.fb.com/asiastaruz E-mail: info@asiastar.uz Cайт: asiastar.uz Манзил: Тошкент ш, Шайхонтоҳур т., М.Уйғур кўчаси, 143-уй (Кўкча масжиди яқинида) Тел:+998951957766 / 951967766 @asiastaroffice НАРХИ: 3350USD
Похожие видео
Показать еще