ЮЗДАГИ ВА ТАНАДАГИ ХОЛЛАР ТУРЛАРИ КЕЛИБ ЧИКИШИ ВА ОРТИКЧАЛАРИДАН ХАЛОС БУЛИШ УСУЛЛАРИ

31.01.2021
Тиббиётда терининг шакли ва ранги бўйича фарқ қиладиган қисмини хол(невус) дейилади. Хол таркибига қараб икки хили фарқланади: томирли(ангиома) ва томирсиз(тери сатхидан кўтарилган тўқ рангли хосила). Уларнинг симметриклиги, ўлчами, чегарасининг холати, босилганда йўқолиши каби хусусиятларига қараб фарқлаш мумкин. Ангиома турли ўлчамларда бўлиши мумкин, қирғоқлари нотекис бўлади ва босилганда ранги ўзгаради. Хол эса чегараси текис бўлади, 6-10 ммгача бўлади ва босилганда ўзгармайди. Хол инсонда туғма бўлиши ёки кейинчалик хамма ёшда пайдо бўлиши мумкин. Одатда хомиладорликда ва узоқ вақт қуёш остида юриш оқибатида пайдо бўлади. Холнинг қуйидаги турлари мавжуд: Лентиго. Бу хол ва сепкил орасидаги холат бўлиб, сепкилдан фарқлари: сон жихатидан кам бўлади, ранги тўқ жигарранг ёки қора бўлади ва қуёш нурида ранги ўзгармайди. Эпидермо-дермал невуслар. Юзаси текис, тери устидан кўтарилиб турувчи, тўқ жигаррангда ва ўлчами 1-10 мм атрофидаги холлар. Улар одатда қўл ва оёқ кафтида хамда жинсий сохада жойлашади. Мураккаб невуслар. Доимий теридан кўтарилиб турувчи қора холлар. Интрадермал невуслар. Ттери рангидан бошлаб тўқ қора рангача бўладиган холлар. Уларнинг юзаси текис ёки нотекис бўлиши мумкин, баъзан устида туклар бўлади. Саттон невуслари. Тўқ рангли хол атрофида "узук”ка ўхшаб рангсиз тери бўлади. Диспластик невуслар. Уларнинг шакли ва чегараси нотекис бўлиб, ўлчами хам турли хил 5-12 мм бўлади. Улар одатда кўздан яширин жойларда сон ички томони ва бошнинг сочли қисмида учрайди. Кўк холлар. Улар ярим шарсимон шаклда теридан бўртиб туради. Ўлчами 0.5-2 см бўлади ва кўкиш рангда бўлади. Улар одатда юз, қўл-оёқ ва орқада жойлашади. Гигант пигментли невуслар. Улар одатда тўғма бўлади, катта ўлчамда бўлади. Бола ўсиши билан у хам катталашади.

Похожие видео

Показать еще