NEGA COBALT ni MAGNITOLASIZ HAYDAB BULMAYDI HD
#умныйгаджет #cobalt #uzautomotors #lacetti #автомобил UzAuto Motors’га савол: Автомагнитоласиз «Cobalt»ни техник соз деб аташ мумкинми? Томдан тараша тушгандек ҳайратланарли қарорлари билан ажаблантирадиган UzAuto Motors навбатдаги сюрпризи билан халқни «сийлади». 19 январга қадар имзоланган шартномалар бўйича «Chevrolet Lacetti» ва «Cobalt» автомашиналари эгаларига автомагнитоласиз етказиб берилар экан. «Микрочиплар танқислиги UzAuto Motors компанияси учун ягона бўлган GM сертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи «Humax» корхонасини ҳам четлаб ўтмади. Корея ишлаб чиқарувчиси автомагнитолани етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатганлиги ҳақида расмий хат билан мурожаат қилди», дейилади компания расмий тушунтиришида. Автомонополистимизнинг бу қарори қандай оқибатлар келтириб чиқаришини кўриб чиқамиз. Гап «Chevrolet Lacetti» ҳақида эмас. Илк прототипи 1982 йилда ясалган ушбу автомашинага отам замонида ишлаб чиқарилган кассетали автомагнитола қўйилса ҳам ишлаб кетаверади ва унинг автомобилнинг бошқа қисмларига таъсири йўқ ҳисоби. 100 фоиз компьютер орқали бошқариладиган, нисбатан янги модел бўлган «Cobalt» автомашинасида «автомагнитоласизлик» қандай оқибатлар келтириб чиқариши ҳақида гаплашамиз. Лирик чекиниш: мен «Cobalt» автомашинасига эгаман. Олдинги машинам ҳам «Cobalt» эди. Ўзбек автоишлабчиқарувчисининг бармоқ билан санарли таклифлари ичидан шу машинага меҳрим тушган. Унинг салонида ўзимни бемалол ҳис қиламан, боз устига у 100 фоиз компьютер ёрдамида бошқарилиши туфайли бошқа гаджетлар билан осонгина интеграция қилинади. Лекин бу машинани яратган бразилияликлар ота-бобоси кетмон ясаб юрган ўзбек машинасозлари «Cobalt»ни магнитофонсиз чиқариши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўришмаган бўлса керак. Йўқса қандайдир «B» вариант учун жой қолдирилган бўларди. Гап шундаки, «Cobalt»нинг магнитоласи шунчаки магнитола эмас, у муҳим ахборотлар берувчи ва алмашинувчи қурилма ҳам. Масалан, соат, ташқаридаги ҳаво ҳарорати автомагнитола мониторида акс этади. Энг ҳайратланарлиси, машиналарнинг авариявий ва бурилиш чироқлари ишлатилганда, унинг овози салонга магнитола орқали овоз карнайларига узатилади. Яна бир муҳим жиҳати — автомобиль пульти орқали бошқариладиган кўплаб созламалар ҳам айнан машинанинг автомагнитоласи орқали менюга кириб ўзгартирилади. Мана шунақа аломат машина «Cobalt». Қўпол қилиб айтганда, UzAuto Motors «Cobalt»ни жуда «миясиз» бўлмаса ҳам, «орқа миясиз» ишлаб чиқаришга жазм этмоқда. Иложсиз ўзбек харидори олаверади. Қаёққа ҳам борарди?! Монополия деганлари мана шунақа бешафқат бўлади.