Шартномадаги мажбуриятини ўзи бажармаган кластер 300 фермерни жаримага тортмоқчи HD

29.01.2020
“G’uzor textil Impex​” кластер корхонаси Қашқадарё вилоят, Миришкор туманидаги қарийб 300 фермерни шартномадаги пахтани топширмагани учун жаримага тортмоқда. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган фермерларга кўра, кластернинг айби билан бўнак пули вақтида берилмаган, минерал ўғитларнинг таъминоти кечиккан, натижада пахта ҳосилдорлиги тушиб кетган. “G’uzor textil Impex​” кластер корхонаси раҳбари ўринбосари Анвар Абдусаломов фермерлар билан ўртадаги низо суд орқали ҳал қилинишини айтди. Миришкор туманида 2019 йилда фақат беш гектар ери бўлган бир нафар фермергина, кластерга пахта сотиш режасини бажарган. Фермерлар, биринчи марта Миришкорда“G’uzor textil Impex​” кластер корхонаси айби билан пахта ҳосилдорлиги мисли кўрилмаган даражада пасайиб¸ одатий 40-45 центнердан, 20-25 центргача тушиб кетганини айтади. Фермерлар режани бажармаган бўлса-да, кластерга юзлаб миллион сўмлик пахта топширган¸ аммо кластер олган пахтаси пулини¸ шартномада кўрсатилган каби¸ 31 декабргача тўлаш мажбуриятини бажармаган.

Похожие видео