Қайнона келиннинг ўртасига ким тушади?

26.07.2017
Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларида “Қайноналар кенгаши” жамоат тузилмаси ташкил этилган. Аллақачон Тошкент шаҳри, вилояти, Андижон ва Қорақалпоғистонда иш ҳам бошлаб юборган. Бундан мақсад – кўпни кўрган, нуроний қайноналар тажрибасини оммалаштириш, келин ва фарзандларга муомала-муносабатлардаги ҳаётий сабоқларини ёш қайноналар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва оилаларда соғлом муҳитни қарор топтириш экани айтилмоқда. Йилларки, айнан қайнона-келин муносабатлари кўпчилик ўзбек хонадонлари тўқнаш келиб турган, оилаларда маиший зўравонлик, ажралиш ҳолларига етаклаётган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шундай экан, “Қайноналар кенгаши” каби янгидан ташкил этилаётган жамоат тузилмалари бу борада нима қилиб бера олади? Би-би-си Ўзбек Хизмати худди ана шундай савол билан Тошкентдан фаол Дилорам Исҳоқовага мурожаат қилди. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Похожие видео