Раъно Обидова: Хитойда туҳмат билан қамалган ўғлимни ким ҳимоя қилади? HD

03.06.2016
Андижон вилоятидан Озодликка боғланган 50 яшар Раъно Обидова ўтган йили Хитойда ҳибсга олинган 29 яшар ўғли Довудбек Обидов учун ҳуқуқий ҳимоя излаётганини айтди. Онанинг даъвосича, ўтган йили Хитойга кетган ўғли ҳамюрт шериги содир этган қотилликка алоқадор сифатида 20 ойдан буён ҳибсда сақланмоқда. Аёл ўғлига ҳуқуқий ҳимоя сўраб, Ўзбекистон элчихонаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолаётганидан шикоят қилди: - Жиноятни содир этган Э. исмли бола (бу шахснинг исм-фамилияси ошкор қилинмаётир - таҳр.) аслида аввал судланган, Туркияда ҳам ўзбекистонлик қизларни роса қийнаган. Менда видеозапислари, Хитойнинг Урумчисидаги андижонлик савдогар болаларнинг пулларини алдаб, олиб қочганига оид далиллар бор. Ҳозир Хитойда шу бола қидирувда экани, ўғлим жиноятга гувоҳ сифатида ушлаб турилгани ҳақида ҳужжат олиб келдим, Ўзбекистонга. Лекин на суд, на Олий суд, на Интерпол, на Ташқи ишлар вазирилиги чора кўрмаяпти. "Жиноят Хитойда содир бўлган", дейишяпти, холос. Мен ўғлим ҳибсга олинганидан бери бирор марта кўрмадим. Хитойга тўрт марта бордим, ҳозир эса боришга қурбим етмаяпти. Менга ким ёрдам беради, мен нима қилай? - дея даъво қилди Раъно Обидова.

Похожие видео