Тошкентда Sayyod.uz ҳимоясига намойиш ўтказилди HD

09.01.2013
4 январ куни 20 дан ортиқ ëш йигит-қизлар қўлларида плакатлар билан Sayyod.uz нашрининг эгаси Сардор Комиловнинг уйи олдига келишди. Жиноят иши кетишимга охирги туртки бўлганди... "Sayyod.uz нашри билан боғлиқ жиноят иши мени Интернетни тарк қилишга ундаган омил бўлди", дея ëзди Сардор Комилов ўз нашрида. Озодлик бу жиноят иши тафсилотларини сўраб Sayyod.uz нашри эгаси 34 яшар журналист Сардор Комиловга мурожаат қилди. Тергов сири бўлгани боис барча тафсилотларни очиқламаган Сардор Комилов баъзи маълумотларни Озодлик билан баҳам кўрди. - Ҳукм чиқмагунча бу ҳақда ошкор қилиб бўлмайди. Фақат айтадиган нарсам, исмларини келтирмаган ҳолда шу шоу бизнесга алоқадор хонанда, унинг продюсери билан боғлиқ жиноят иши. Хонандадан пулини олиб бизларнинг сайтимизни подставит қилган. Ҳозир аниқ нималарни айта олмайман, катта суммага туширган. Сайтимиз бу ерда катта рол ўйнаган уларнинг важларига дейдими. Исползоват қилганда. Ўзининг хонандасини катта пулга туширганда менинг номим орқали. Мана бу ишингни мана Сайëд қилиб бераяпти деб. Озодлик: Сайëд номи билан боғлиқ жиноят иши қачон очилган тахминан?

Похожие видео

Показать еще