Қуён гўштидан қазон кабоб тайёрлаш сирларини ўрганaмиз! | Demak-emak HD
"Демак-емак" кўрсатуви "Маҳалла" телеканали Бу галги кўрсатувимиз олдинги кўрсатувимизнинг давоми ҳисобланиб, бу ерда битта таом тайёрлаш билан чеканмаймиз, кўрсатувимизда ҳали қуён гўштида таом тайёрламаганимзини инобатга олиб яна битта кўрсатув қилишга жазм қилдик. Фурсатдан фойдаланиб қуён гўштидан мазалаи таом тайёрлаймиз, қарийиб ҳар ҳафта қилинадига таомлардан бири аазон-кабоб таомини тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Қазон-кабоб таомини ўзбек халқимиз оилавий ўтирганда ёки дўстлар даврасида жуда кўп тайёрланадиган таомлардан бири ҳисобланади. Менимча қазон-кабоб тайёрламайдиган ошхона Ўзбекистонда бўлмаса керак. Қуён гўштидан ҳам, балиқдан ҳам, мол ҳўштидан ҳам, қўй гўштидан ҳам қазон-кабоб таомини тайёрлаганда ҳар бир таомнинг ўзига хос таъми ва мазаси бўлади, бири иккинчисига ўхшамайди. Шунинг учун қазон-кабоб таоми ўзбек халқида ош-паловхон тўрадан кейин иккинчи энг кўп тайёрланадиган таом ҳисобланиши бекорга эмас албатта. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz