Хоразмча шавла — қарма тайёрлаш | Хорезмская шаула — карма HD
Хоразмнинг ўзига хос миллий таомларидан бири қарма деб аталади. Бу овқат асосан қўй сўйиладиган йиғинлар — эҳсонларда пиширилади. Уни тайёрлаш учун кўп масаллиқ шарт эмас. Фақат бир кичик сири бор: гуруч қанча миқдорда солинса, гўшт ундан икки баравар кўп миқдорда сарфланиши керак. Масалан, 2 кило гуручга 4 кило қўй гўшти ишлатилади. Қуйидаги видеода қарма тайёрлаш жараёнини кўришингиз мумкин (фақат бу видеода қарма курка гўштидан тайёрланган).